Bosh sahifa/Жамият ҳақида/Жамият тузилмаси

Жамият тузилмаси

Қурултой

Ўзбекистон География жамиятининг юқори бошқарув органи бўлиб, жамият фаолиятини тартибга солувчи ташкилий қарор ва ҳужжатларни ишлаб чиқади. Ўзбекистон География жамиятининг I съезди 1980 йил Тошкент шаҳрида ўтказилиб, ҳозиргача унинг 9 та съезди ўтказилди. 1980-2000 йилларда Жамият съездлари ҳар беш йилда, 2000-2009 йиллар оралиғида ҳар уч йилда ўтказилди, 2009 йилдан кейин эса, Жамият низомига киритилган тегишли ўзгартиришларга мувофиқ, яна ҳар беш йилда ўтказиладиган бўлди. Зарурият юзага келганда навбатдан ташқари Қурултой чақирилиши мумкин.
Қурултой ваколатларига қуйидаги масалалар киради: ​​​​​​​
  • Қурултойлар орасидаги даврга мўлжалланган ишлар якунларини муҳокама этиш;
  • уставга ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиш;
  • жамият фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш ва жамиятни ривожлантириш бўйича бошқа муҳим масалаларни кўриб чиқиш;
  • жамиятни қайта ташкил этиш ва унинг фаолиятини тугатиш бўйича қарор қабул қилиш;
  • Илмий кенгаш ва Назорат-тафтиш комиссияси таркиби ва аъзолари сонини белгилаш, ушбу таркибдан илмий кенгаш ва Назорат-тафтиш аъзолари ҳамда жамият раиси ва унинг ўринбосарларини 5 йил муддатга сайлаш;
  • Илмий кенгаш ва Назорат-тафтиш комиссияси фаолияти юзасидан ҳисоботларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
  • Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда устав мақсад ва вазифаларига зид бўлмаган бошқа масалаларни ҳам ҳал қилиш.
Илмий кенгаш
Илмий кенгаш қуйидаги ваколатларга эга:
  • ​​​​​​​Навбатдаги ва навбатдан ташқари Қурултойни чақириш, унинг кун тартибини белгилаш хамда Қурултой қарорлари, жамият Уставининг ижросини таъминлаш, шунингдек худудий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
  • ўз фаолияати юзасидан хисоботни тасдиқлаш учун Қурултойга киритиш;
  • ҳудудий бўлинмаларни ташкил етиш, қайта ташкил етиш ва тугатиш тўғрисидаги қарорлар қабул қилиш; 
  • ҳудудий бўлинмалар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш;
  • жамиятнинг  харакатлар сметасини ва штатлар жадвалини тасдиқлаш;
  • жамиятнинг мол-мулкини тасарруф қилиш;
  • жамият рамзини тасдиқлаш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
  • Раёсат аъзолари сонини белгилаш ва ушбу миқдорда уларни сайлаш;
  • жамият фаолиятини мувофиқлаштириш юзасидан бошқа ваколатларни амалга ошириш.
Раёсат
Риёсат ваколатига қуйидагилар киради:​​​​​​​
  • жамият Курултойи  ва Илмий кенгаш қарорлари ижросини таъминлаш;
  • жамият фаолиятининг истиқболдаги асосий йўналишларини  бажариш бўйича вазифаларни, иш йўналиши ва услубларини белгилаш;
  • жамиятнинг барча илмий, нашриёт ва кундалик фаолиятига, бўлинмалар ишига рахбарлик қилиш, бўлинмаларнинг режасини тасдиқлаш;
  • жамият бўлинмаларнинг шахсий таркибини хамда рахбар органларини, шунингдек улар ишини ва штатлар жадвалини тасдиқлаш;
  • вазирликлар, ташкилотлар  хамда манфаатдор нодавлат нотижорат ташкилотларига географик сохасига  оид хал қилинадиган масалалар юзасидан таклифлар киритиш;
  • жамият аъзолигига қабул қилиш ва аъзоликдан чиқариш тўғрисидаги қарорлар қабул қилиш;
  • жамият аъзолари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш;
  • юқори орган ваколатларига  киритилмаган  жамиятнинг фаолиятини такомиллаштириш  ва бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш.​​​​​​
Назорат-тафтиш комиссияси

Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти, маблағларни мақсадли сарфланиши устидан назоратни Курултой томонидан 3 кишидан иборат таркибда, 5 йил муддатга сайланган Назорат-тафтиш комиссияси амалга оширилади.
Назорат-тафтиш комиссияси раиси ва аъзолари жамиятнинг бошқа фаолиятларида қатнашишлари, Қурултой ва Илмий кенгаш таркибига киришлари мумкин эмас.

Назорат-тафтиш комиссияси  режа асосида бир йилда камида бир марта,шунингдек Курултой ёки Илмий кенгаш қарорлари асосида режадан ташқари тафтиш қилади.

Назорат-тафтиш комиссияси ўз фаолиятини норматив-хуқуқий хужатлар ва мазкур устав асосида амалга оширади.

Назорат-тафтиш комиссияси фаолияти юзасидан хисоботлар Қурултойда кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

Жамият раиси

Қурултой томонидан 5 йил муддатга сайланади.
Жамият раиси қуйидаги ваколатга эга:
​​​​​​​        
  • ​​​​​​​жамият фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш;
  • Устав талаблари, Қурултой, Илмий кенгаш, Раёсат қарорларини бажарилишини ташкил қилишга кўмаклашиш ҳамда ушбу вазифаларни бажарилишини назорат қилиш;
  • Устав талаблари, Қурултой, Илмий кенгаш, Раёсат қарорларини бажарилиши юзасидан Жамият раисининг ўринбосарларига бажарилиши мажбурий бўлган топшириқлар бериш;
  • юқори раҳбар органларнинг мутлақ ваколатига киритилмаган бошқа барча масалалар бўйича мустақил қарорлар қабул қилиш ва фаолиятни амалга ошириш;
  • жамият номидан конфиренция, симпозиум, съезд ва бошқа турли тадбирларда иштирок этиш;
  • жамият илмий кенгаши ва Раёсати мажлисларида раҳбарлик ёки ушбу вазифани раис ўринбосарларидан бирига юклаш;
    жамият номидан ишончномаси иш юритиш;

  • жамият номидан ишончномалар бериш;
  • жамият ҳужжатларига биринчи имзо қўйиш ҳуқуқидан фойдаланиш;
  • жамият фаолиятини яхшилашга ва юритишга  оид лойихалар ишлаб чиқиш ва конференция муҳокамасига тақдим этиш;
  • ходимларни ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш бўйича буйруқлар қабул қилиш.​​​​​​​
Яндекс.Метрика
Оставьте заявку
Чтобы оставить заявку, пожалуйста,
заполните свои контактные данные
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Ваше имя:*
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Телефон:*
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Я ознакомлен(а) с пользовательским соглашением*
Спасибо! Форма отправлена