Жумладан, илк экспедиция Тошкент вилояти бўйлаб ташкил этилди. Унда Ишчи гуруҳ аъзолари Н.Т.Шамуратова, Р.А.Ибрагимова, К.А. Крахмаль, А.Ёрқулов, Б.Эгамов ва бир қатор мутахассислар 2019 йилнинг сентябрь Бўстонлиқ, Оҳангарон туманлари ва Ангрен шаҳри ҳудудидаги Кўлбулоқ макони (Ангрен шаҳри), Шоабдумалик ота мақбараси, Сардоба (Оҳангарон), Шайх Умар Валий Боғистоний мақбараси, Хўжакент петроглифлари, Чинор зиёратгоҳи, Қадамчи Бува зиёратгоҳи, Авлиёсой–Икрима ота, Обираҳмат ғори (Бўстонлиқ)ни ўрганиб, улар ҳақида маълумотлар тўплаш ишлари олиб борилди.
Ўзбекистон География жамияти ва Рус География жамиятининг ижодий ҳамкорликнинг муҳим саҳифалари Рус География жамиятининг Пенза бўлими томонидан ташкил этилган 2018 йил октябрь ойидаги “Современный этномир” экспедицияси бўлди. Унинг мақсади Ўзбекистондаги рус ва русийзабон аҳолининг турмуш тарзи ва маданиятини ўрганиш эди. Ўзбекистон География жамияти вакиллари Тошкент, Самарқанд ва Бухородаги объектларни мақсадли ўрганишда экспедициянинг ишида бевосита иштирок этдилар.
2018 йил май ойида Қозоғистон миллий география жамиятининг махсус лойиҳаси доирасида бир гуруҳ қозоғистонлик тадқиқотчилар Орол денгизига йирик халқаро экспедиция ташкил этиб, йўлда Ўзбекистондаги тарихий ва маданий туризмнинг энг муҳим марказларига ташриф буюришди - Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига.
Замонавий босқичда Ўзбекистон География жамияти фаолиятини фаоллаштириш ва муваффақиятли ривожланиши учун бошқа мамлакатлар география жамиятлари билан ҳамкорликда илмий-амалий форумлар ўтказиш, экспедиция тадқиқотлари, нашриётлар ва маълумотларни чоп этиш учун халқаро алоқаларни фаоллаштириш, жамоавий монографиялар ва мавзули мақолалар тўпламларини нашр этиш, нашрлар ва илмий маълумотлар алмашинуви мақсадга мувофиқ кўринади.