Россия Федерал ахборот-сиёсий журнали «Персона страны»
2022 йилнинг 14 январь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон География жамияти раиси Ойбек Норинбоев ва Россия Федерал ахборот-сиёсий журнали «Персона страны» бош муҳаррири Елизавета Aбрамова ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу учрашувда таълим, фан, оммавий ахборот воситалари, инновация, технология ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ушбу учрашув доирасида Россия ва Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида география соҳасидаги илмий тадқиқотлар, тажриба ва ахборот алмашинуви, илмий алоқаларни ривожлантириш, Жамият томонидан амалга оширилаётган ишлар хақидаги маълумот ва материалларни ёритиб борилишига ҳам келишиб олинди.
Юқоридаги йўналишлар бўйича келгусида ҳамкорликда ишлаш ва ҳамкорлик қилиш учун асос яратиш, шу жумладан, икки давлатнинг журналистик, таълим, тадқиқот ва инновацион фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон География жамияти ва Россия Федерал ахборот-сиёсий журнали «Персона страны» ўртасидаги учрашув якунлари бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Учрашув якунлари бўйича ҳамкорликнинг кўриб чиқилган йўналишлари доирасида келгусида амалга оширилдаиган тадбирлар белгилаб олинди.