Home/Жамият ҳақида/Миссия, мақсад ва вазифалар

Миссия, мақсад ва вазифалар: экология ва табиатни муҳофаза қилиш

Жамиятнинг асосий мақсади
Жамият фаолиятининг асосий мақсади – география, ўлкашунослик ва уларга яқин фанлар бўйича назарий ёки амалий ишларни амалга оширувчи барча ташкилот ва муассасалар, шунингдек аҳолининг бу борадаги илмий, назарий ёки амалий ишларини мувофиқлаштиришга кўмаклашиш; географик ва экологик билимларни ҳамда илғор илмий ғояларни, фан ютуқларини кенг тарғиб қилиш, ўлкамиз табиатини муҳофаза қилиш муаммаларини аниқлаш ва уларни бартараф қилишда фаол иштирок этишдан иборат.
Жамият мақсадига эришиш учун қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
Географ олимлар ва жамоатчилик эътиборини соҳага оид энг долзарб назарий ва амалий вазифаларни ҳал этишга жалб қилиш;
Географик тадқиқотларда фан билан ишлаб чиқариш ўртасидаги алоқани ўрнатиш ва мустаҳкамлаш;
География, геоэкология соҳасида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ҳамда амалий ишларни мувофиқлаштиришга кўмаклашиш;
География соҳасига оид билимларни кенг тарғиб қилиш, географик ва экологик дунёқарашни шаклантиришни қўллаб-қўватлаш;
Жамият аъзоларининг география ва табиатшунослик борасидаги ихтиро ҳамда рационализаторлик таклифларини амалга оширишга ёрдам бериш;
Ўзбекистон Республикаси географиясини ўрганишга салмоқли хисса қўшган олимларнинг илмий меросини ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш;
Ўрта, ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида география соҳасини энг илғор илмий-педагогик анъаналар ва миллийлик руҳида ривожланишига ёрдам бериш;
География соҳасига доир илмий-назарий, услубий ҳамда ташкилий масалаларни аниқлаб, улар устида иш олиб бориш, хусусан, ўлкашунослик, сайёҳлик ва Ўзбекистон худудини комплекс ва мавзули харитага олиш;
Табиат ва унинг ёдгорликларини, тарихий обидаларни муҳофаза қилиш ишларида фаол иштирок этиш;
Географик номлар ва атамаларни илмий асосда тартибга солишга ёрдамлашиш, уларни янгилаш ҳамда мувофиқлаштиришни амалга оширишда иштирок этиш;
География соҳаси бўйича юксак савияли кадрлар тайёрлаш ишига ёрдам бериш.
Яндекс.Метрика
Оставьте заявку
Чтобы оставить заявку, пожалуйста,
заполните свои контактные данные
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Ваше имя:*
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Телефон:*
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Я ознакомлен(а) с пользовательским соглашением*
Спасибо! Форма отправлена