Bosh sahifa/Ахборот ва нашрлар/Асосий янгиликлар/Ўзбекистон География жамияти Туркий дунё институтининг мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистон География жамияти Туркий дунё институтининг мукофоти билан тақдирланди

« Back

Ўзбекистон География жамияти Туркий дунё институтининг мукофоти билан тақдирланди 17.03.2022 00:00

2022 йилнинг 17 март куни Туркий дунё институти (Германия) директори профессор Нежати Демир Туркий дунё институти мукофотини топшириш учун Ўзбекистон География жамиятига расмий ташриф билан келди.

Ўзбекистон География жамиятининг бугунги раҳбарлигида амалга оширилаётган ишлар самарали деб эътироф этилди. Бунинг белгиси сифатида жамият раиси Ойбек Норинбаевга мамлакатларимизнинг маданий мероси ва илмий салоҳиятини кенгайтиришга қўшган ҳиссаси учун Туркий дунё институтининг мукофоти топширилди.

Шу билан бирга, шу куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон География жамияти раиси Ойбек Норинбаев ва Туркия вакиллари, хусусан, Туркий дунё институти директори профессор Нежати Демир, Никсар шаҳар мэри Оздилек Озжон ва муҳандис-геолог Ҳусейн Шаҳин ўртасида география, фан, илмий-тадқиқот, таълим ва икки томонлама ҳамкорликнинг бошқа соҳаларида қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.


Яндекс.Метрика
Оставьте заявку
Чтобы оставить заявку, пожалуйста,
заполните свои контактные данные
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Ваше имя:*
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Телефон:*
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Я ознакомлен(а) с пользовательским соглашением*
Спасибо! Форма отправлена