Home/Жамият ҳақида

География жамияти ҳақида

Жамиятнинг яратилиш тарихи ва асосий тараққиёт босқичлари
​​​​​​​
Ҳар қандай географик жамиятнинг вазифалари нафақат ўз мамлакатининг, балки бутун дунёнинг тарихий-географик меросини ўрганиш бўлган, ҳозир ҳам шундай ва келгусида ҳам шундай бўлиб қолади. Aйнан шу мақсадда Ўзбекистон География жамияти тузилган.

​​​​​​​
Жамиятнинг илмий ишларига асосланиб, Ўзбекистон География жамиятининг тарихи 1897 йил 12 мартда Императорлик Рус География жамияти (ИРГЖ) Туркистон бўлимининг ташкил этилишидан бошланади деб ҳисоблаш мумкин. Шундай экан, Ўзбекистон География жамиятининг фаолият кўрсатаётганлигига 120 йилдан ошди. Бу ҳолат География жамиятининг республикамиздаги энг кекса илмий жамиятлардан бири эканлиги, унинг фаолияти эса ҳозирги вақтгача бардавом бўлиб келганлигидан далолат беради.​​​​​
Мустақил бўлим қандай пайдо бўлди
XIX асрнинг охирларига келиб Туркистонда фаолият юритган географлар орасида ИРГЖнинг ҳудудий бўлимини барпо этиш тўғрисидаги фикр пайдо бўлди. Натижада, 1897 йилда ИРГЖ Туркистон бўлими ташкил этилди.

ИРГЖ Туркистон бўлимининг ташкилий қурултойи 1897 йил 12 мартда Тошкентда бўлиб ўтди. Ушбу қурултойда “ИРГЖ Туркистон бўлими тўғрисидаги Низом” қабул қилинди. ИРГЖ Туркистон бўлими фаолиятининг биринчи йилида унинг жами 72 та аъзо мавжуд бўлган.
ИРГЖ Туркистон бўлими ташкилий тузилмасининг кейинги йиллардаги ўзгаришлари ​​​​​​​
ИРГЖ Туркистон бўлими ташкилий тузилмасининг кейинги йиллардаги ўзгаришлари ​​​​​​​
ИРГЖ Туркистон бўлими ташкилий тузилмасининг кейинги йиллардаги ўзгаришлари ​​​​​​​

ИРГЖ Туркистон бўлими ташкилий тузилмасининг кейинги йиллардаги ўзгаришлари ​​​​​​​

1925 йилда Туркистон бўлими Давлат География жамиятининг Ўрта Осиё бўлими деб қайта номланди.

Ўрта Осиё бўлими негизида 1930 йилда Давлат География жамиятининг Ўзбекистон филиали ташкил этилди.

1940 йилдан бошлаб Давлат География жамиятининг “СССР География жамияти” деб қайта номланиши муносабати билан Республика географлари илмий жамияти СССР География жамиятининг Ўзбекистон филиали деб қайта номланди.

1964 йилда СССР География жамиятининг Ўзбекистон филиали Ўзбекистон География жамияти (Ўзбекистон ССР География жамияти) га айлантирилди.

Республикамиз мустақилликни қўлга киритганидан сўнг 1991 йилдан бошлаб, географларнинг миллий уюшмаси Ўзбекистон География жамияти деган ном билан атала бошланди.

2001 йилдан буён Ўзбекистон География жамияти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотдир.

Ўзбекистон География жамиятининг илмий-амалий конференциялари 

Ўзбекистон География жамияти республикамиз олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда қуйидаги халқаро илмий-амалий конференцияларни ўтказди:
“Ўзбекистон Евросиё маконида: география, геоиқтисодиёт, геоэкология” (2017 йил 11-12 май, Тошкент);

“Орол минтақаси ва қўшни ҳудудларида комплекс географик тадқиқотларнинг муаммо ва истиқболлари” (2018 йил 15-16 май, Нукусда Россия Фанлар академияси Узоқ Шарқ бўлими Тинч океан география институти ва Россия ижтимоий географлари ассоциацияси билан биргаликда);
“География ва глобаллашув: назария ва амалиёт” (2018 йил 21 май, Андижон), “Геоинформатика соҳасидаги илмий тадқиқот ишлари: ҳозирги ҳолати ва истиқболлари” (2018 йил 19-20 октябрь, Тошкент).

Хулоса

120 йилдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистон География жамияти мамлакатнинг сиёсий ва ижтимоий иқтисодий ҳаётидаги тарихий воқеалар билан боғлиқ кўплаб ўзгаришларга дуч келди. Бироқ, Ўзбекистон География жамияти барча замонларда географик тадқиқотларни ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш, географларнинг илмий асарларини нашр этиш ва географик билимларни тарғиб қилишда муҳим рол ўйнаган. Ўзбекистон География жамиятининг тарихи бизнинг мамлакатимизда география фанининг ривожланиш тарихини акс эттириши, унинг етакчи вакиллари доимо жамият фаоллари орасида бўлганлигини таъкидлаш лозим.
Яндекс.Метрика
Оставьте заявку
Чтобы оставить заявку, пожалуйста,
заполните свои контактные данные
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Ваше имя:*
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Телефон:*
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Я ознакомлен(а) с пользовательским соглашением*
Спасибо! Форма отправлена