Ўзбекистон География жамияти ва Рус География жамиятининг ижодий ҳамкорликнинг муҳим саҳифалари Рус География жамиятининг Пенза бўлими томонидан ташкил этилган 2018 йил октябрь ойидаги “Современный этномир” экспедицияси бўлди. Унинг мақсади Ўзбекистондаги рус ва русийзабон аҳолининг турмуш тарзи ва маданиятини ўрганиш эди. Ўзбекистон География жамияти вакиллари Тошкент, Самарқанд ва Бухородаги объектларни мақсадли ўрганишда экспедициянинг ишида бевосита иштирок этдилар.
Россия экспедицияси иштирокчиларига Ўзбекистонда рус ва русийзабон аҳолининг динамикаси ва ҳудудий таркиби, республикада рус тили ва маданиятининг тарқалишидаги ҳудудий тафовутлар билан боғлиқ илмий ва статистик маълумотлар берилди. Экспедиция натижаларига кўра, Россиядаги турли босма ва электрон нашрларда Ўзбекистон ва унда рус тили ва маданиятининг ривожланишига оид бир қатор илмий ва илмийпублицистик мақолалар чоп этилди, шунингдек, Пенза шаҳрида Ўзбекистонга бағишланган кенг кўламли фотокўргазма ташкил этилди.