2021 йилнинг 18 декабр куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон География жамияти раиси Ойбек Норинбоев ва Истанбул Медениет университети (Туркия) вакиллари ўртасида география, фан, илмий-тадқиқот, таълим, инновациялар, технология ва ҳамкорликнинг бошқа соҳаларида қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Ўрта Осиё ер юзининг қадимий сиёсий, иқтисодий ва маданий марказларидан биридир. Ўртаосиёликлар дунё тарихига, инсоният маданиятига улуғ ҳисса қўшган, сўнмас ёдгорликлар яратган халқлардандир.
Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон География жамияти ўртасида географик тадқиқотларни ташкил этиш бўйича англашув меморандуми имзоланди.
21 сентабр куни Тошкентда Ўзбекистон География жамияти ва Туркия География жамияти ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Ўзаро англашув меморандумини Ўзбекистон География жамияти раиси Ойбек Норинбоев ва Туркия География жамияти президенти Аҳмет Эртек имзолашди.
Ўзбекистон География жамияти раиси Ойбек Норинбоевнинг «Oxford Education Analytics» Оксфорд таълим ва таҳлил маркази вакиллари билан академик, илмий ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик соҳасида қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига бағишланган учрашуви бўлиб ўтди.