Bosh sahifa/Ахборот ва нашрлар/Асосий янгиликлар/«Конституция – ўзимизники»

«Конституция – ўзимизники»

« Back

«Конституция – ўзимизники» 14.04.2023 00:00

Янгиланаётган Конституция - юртимиз ва халқимизнинг фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлади.

2023 йил 9-10 март кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича референдум ўтказиш ҳақидаги масала муҳокама қилинди.

Мажлисда хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчилари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Депутатлар Конституциявий қонун лойиҳасини тайёрлаш жараёнида 400 дан ортиқ халқаро ҳужжатлар, 190 га яқин давлатлар конституциялари пухта таҳлил этилганлиги, халқаро эксперт ва мутахассислар томонидан халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган барча қоидаларини ўзида мужассам этган ҳужжат сифатида юқори баҳоланганлигини қайд этдилар.

Шунингдек, мажлисда Конституциянинг моддалари амалдаги 128 тадан 155 тага кўпайиб, нормалари 275 тадан 434 тага ошгани, яъни, Асосий қонунимизнинг 65 фоиз матни халқимиз таклифлари асосида янгилангани, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид қоидалар уч ярим бараварга кўпайгани ҳамда шулардан келиб чиқиб, лойиҳани янги таҳрирдаги Конституция сифатида қабул қилиш учун барча асослар етарли эканлиги таъкидланди.

Янгиланаётган Конституция тараққий этган давлат – Янги Ўзбекистонни қуриш ғояси атрофида бутун жамиятимизни жипслаштириши, унда барча қатлам манфаатлари инобатга олинганлиги, лойиҳани ишлаб чиқишда кенг жамоатчилик, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, экспертлик ва илмий доиралар вакиллари, зиёлилар фаол иштирок этганлиги, бир сўз билан айтганда, лойиҳа том маънода халқ Конституцияси бўлаётганлиги алоҳида таъкидланди.

Депутатлар томонидан Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдум санасини 2023 йил 30 апрель деб белгилаш ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг референдумни ўтказиш тўғрисидаги қарори юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий судининг хулосасини олиш тўғрисидаги масала ҳам қўллаб-қувватланди.

Янгиланган Конституция ижтимоий, демократик-ҳуқуқий ва чинакам халқпарвар давлатчилик асосларини яратиши, аҳоли фаровонлигини ошириши, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада юксалтириши ва ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштиришда муҳим омил бўлиши ҳамда Янги Ўзбекистон тараққиётида янги даврни бошлаб бериши қайд этилди.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди томонидан Қонунчилик палатасининг юқоридаги қарори 2023 йил 13 март куни кўриб чиқилиб, уни Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ деб топиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, 2023 йил 14 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз саккизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Ушбу мажлисда  сенаторлар томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида”ги қарор қабул қилиниб, унга кўра референдум 2023 йил 30 апрель кунига тайинланди.

Шу ўринда, жорий йилнинг 12 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёев хорижий давлатлар элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Ушбу тантанали маросимда давлатимиз раҳбари мамлакатимиздаги янгиланишлар жараёни тўғрисида сўз юритар экан, кейинги йилларда “инсон – жамият - давлат” тамойили асосида ҳуқуқий демократик давлатни барпо этиш, эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва мақсадларига ҳам алоҳида тўхталди.

Бундай кенг кўламли ўзгаришлар мамлакатни тубдан ислоҳ қилишни, комплекс сиёсий, иқтисодий ва маъмурий янгиланишларни изчил олиб боришни талаб этади. Конституциямизни Янги Ўзбекистон воқелигига мос равишда янгилаш жараёни бу йўлдаги катта қадамдир.

Шунингдек, Асосий қонуннинг янги таҳририни тайёрлаш доирасида кенг жамоатчилик муҳокамаси ўтказилганлиги, тажрибали мутахассис ва олимлар, хорижий ҳамкорлар, ихтисослашган халқаро институтлар ва таҳлилий марказларнинг таклифлари ҳисобга олинганлиги қайд этилди.

Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси ва юқоридаги референдум ҳақида saylov.uz сайтида ҳам батафсил маълумот олиб, танишиш мумкин.


Яндекс.Метрика
Оставьте заявку
Чтобы оставить заявку, пожалуйста,
заполните свои контактные данные
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Ваше имя:*
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Телефон:*
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Я ознакомлен(а) с пользовательским соглашением*
Спасибо! Форма отправлена