Bosh sahifa/Экспедициялар/2019 йил давомида Ишчи гуруҳ томонидан Республикамиз ҳудудлари бўйлаб 3 та экспедиция тадбирлари ташкил этилди

2019 йил давомида Ишчи гуруҳ томонидан Республикамиз ҳудудлари бўйлаб 3 та экспедиция тадбирлари ташкил этилди

Жумладан, биринчи экспедиция Тошкент вилояти бўйлаб ташкил этилди. Унда Ишчи гуруҳ аъзолари Н.Т.Шамуратова, Р.А.Ибрагимова, К.А. Крахмаль, А.Ёрқулов, Б.Эгамов ва бир қатор мутахассислар 2019 йилнинг сентябрь Бўстонлиқ, Оҳангарон туманлари ва Ангрен шаҳри ҳудудидаги Кўлбулоқ макони (Ангрен шаҳри),  Шоабдумалик ота мақбараси, Сардоба (Оҳангарон), Шайх Умар Валий Боғистоний мақбараси, Хўжакент петроглифлари, Чинор зиёратгоҳи, Қадамчи Бува зиёратгоҳи, Авлиёсой–Икрима ота, Обираҳмат ғори (Бўстонлиқ)ни ўрганиб, улар ҳақида маълумотлар тўплаш ишлари олиб борилди.

 

Иккинчи экспедиция 2019 йилнинг 26-30 ноябрь кунлари Ишчи гуруҳ аъзолари Н.Т.Шамуратова, Б.Ю.Эгамов, Б.Камоловлар ҳамда маҳаллий кўнгиллилардан Чортоқ тумани “Баркамол авлод” болалар маркази директори Б.М.Абдураҳимовлар иштирокида Чуст, Поп, Тўрақўрғон, Чортоқ туманларидаги 10 га яқин тарихий-маданий объектлар ўрганилди.

 

2019 йилнинг 24-28 декабрь кунлари Сурхондарё вилоятига учинчи экспедиция уюштирилди. Ушбу экспедицияда лойиҳа иштирокчилари Н.Т.Шамуратова, Р.Ибрагимова, Б.Эгамов, шунингдек, Ўзбекистон География жамияти Сурхондарё вилояти бўлинмаси мутахассиси Қ.Тўраев, Сурхондарё вилояти туризм бошқармаси ҳодими Ш.Ибрагимов, Термиз Давлат университети тарих факультети Ўзбекистон тарихи кафедраси катта ўқитувчиси Х.Ойназаров, кўнгиллилардан Шўрчи тумани 15-мактаб ўқитувчилари С.Элханов, Ш. Абдураҳимовлар иштирок этди.

 

Экспедиция давомида Термиз шаҳри, Термиз, Ангор, Шеробод, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Шўрчи, Узун, Денов, Бойсун туманларидаги 10 га яқин тарихий-маданий объектлар ўрганилди.

Яндекс.Метрика
Оставьте заявку
Чтобы оставить заявку, пожалуйста,
заполните свои контактные данные
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Ваше имя:*
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Телефон:*
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Я ознакомлен(а) с пользовательским соглашением*
Спасибо! Форма отправлена